Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Сизнинг «Кифоя» ҳамда «Ҳадис ва ҳаёт» китобларингиздан билмаган илмларимизни ўрганаяпмиз.Аллоҳ Сизни узоқ йиллар халқимизга мана шундай хизматда бўлишингизни насиб этсин.Ҳазрат, бир масалада иккиланиб қолдик. Шунга Сиздан сўраб, билмоқни аҳд этдик.Сизнинг «Кифоя» ҳамда «Ҳадис ва ҳаёт» китобларингиздан пешин намозининг аввалги ва сўнгги вақтлари ҳақида, бу ҳақда икки хил ижтиҳод бўлгани ҳақида ўқиб ўргандик.Гап шундаки, айни пайтда амалда бўлган Мусулмонлар идораси тақвимига кўра, Марғилонда бугун асрнинг вақти соат 15:59 да деб белгиланган. Айни шу пайтда мен ўз соямни ва бошқа буюмлар соясини ўлчаб кўрдим. Соя бўйимнинг 2,5-2,6 баравар мислича бўлди.Саволим шундан иборат: Пешин намозини соат 15:00 кейин ўқисак, қазо бўлмайдими? Ҳозирги кунларда Аср намозини 15:10 да ўқисак бўладими?