Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Семизлик жаннатга киришликни кечиктирадими

15:26 / 18.04.2020 | Темур Ориф | 2945

Ассалому алайкум! Бир домла айтиб қолдилар, озғин жаннатийлар семиз жаннатийлардан олдинроқ жаннатга киради деб. Бу гап асослими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қорни катта саҳобийни кўриб, бармоқлари билан ишора қилиб “Бу нарса бошқа жойда бўлганда эди” деганлар. Яъни ўзинг шунчани еб юбормасдан бошқаларга ҳам садақа қилганингда эди, қоринга тўпланмасдан жаннатга захира бўлар эди деган маънода. Озғинлардан семизлар кейин жаннатга киради деган ҳадис йўқ, лекин воқеъликка қаралганда ўзи емай ўзгаларга илинган киши ўзгаларга бермай ўзи еб семиргандан албатта олдинроқ жаннатга кириши бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat