Ассаламу алайкум! Менинг 34 йиллик казо намозим бор. Шу намозларимни ўқиш учун менга энг содда ва чалғимайдиган кўринишини кўрсатиб беринглар илтимос. Жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Аввал азон айтасиз(баланд овозда бўлиши шарт эмас), агар масжид ёки кўпчиликнинг орасида бўлсангиз айтмайсиз. Сўнг “энг охирги қолдирган бамдод намозининг фарзини ўқишга ният қилдим Аллоҳу акбар” деб намозга киришасиз. Кейин “энг охирги қолдирган пешин, аср, шом, хуфтон ва витр” деб юқоридаги каби ҳар бирига алоҳида ният қилиб ўқийсиз. Шу билан бир кунлик қазо намозидан фориқ бўласиз. Агар бир кунда 3-4 кунлик намознинг қазосини ўқимоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳам биринчисига азон айтиб, қолганларига такбир айтиб, юқоридаги каби ният билан ўқийверасиз. Бир бамдодни адо қилганингиздан кейин, кейинги бамдод намози сиз учун охирги қолдирилган бамдод намози бўлиб қолаверади. Шунинг учун “энг охирги қолдирган бамдоднинг қазосини ўқишга ният қилдим” десангиз дуруст бўлаверади. Қазо намозларни фақат фарз ва витри ўқилади, суннатлари ўқилмайди. Валлоҳу аълам.