Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уламоларни қоралаётган канал

15:16 / 18.04.2020 | Akmal | 1843

Ассалому алайкум! Бу савол эмас балки сизларга бир мурожат қилмокчиман. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни ўзимга устоз деб билиб уларни қаттиқ хурмат қилганим учун сизларга мурожатим шуки Ютуб тармоғида "******" деб номланган канал очилган. Динимиз йўлида хизмат қилаёткан жуда кўп инсонларни қоралаб чикмоқда. Шу канални йўқ қилиш учун нима қилсак бўлади? Тагида изохида шу канал видеоларига одамлар хам залолатга кетибми ижобий изохлар хам қолдиришмоқда. Сизлар хам шундан бохабар бўлинглар деб сизларга мурожаат қилдим! Улар ёмонларётган аҳли илмлар ичида Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ хам борлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! (каналнинг номи бизга маълум)Улар ўша қилаётган ишлари учун ҳақ олишади. Уларни кимлигига шу кифоя қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёқтирмаганлар ҳам қирқ йил у зотни  "энг ростгўй ва энг содиқ" деб мақташган эди. Ваҳий келганини айтганларида ёлғончи, сеҳиргар, фолбин, мажнун дейишди. Бу каби таъна-маломатларни эшитиш уламоларга суннат ҳисобланади. Қани эди улар бутун ҳаракатларини мусулмон бўлмаган шахсларга қаратишганида эди ёки илмсиз авомларни илмли қилишга ҳаракат қилишга қаратганларида эди уммат ҳозиргидек таназзулга учрамас эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat