Ассалому алайкум муҳтарам Шайх жаноблари. Ислам.уз сайтингиз қайта ишга тушиб кетганлигидан ва сизга бевосита савол бериш имконияти борлигидан жуда хурсандмиз. Аллоҳ рози бўлсин. Савол: Вақтнинг баракаси бўладими? Агар бўлса, вақтнинг баракали бўлиши учун нималар қилишим даркор? нима учун сизнинг маърузангиз бор видео дисклари жуда кам?
– Ва алайкум ассалом! Албатта, вақтнинг баракаси бўлади. Агар уни ғанимат билиб, ҳар бир онини бефойда ўтказмаслик пайида бўлинса, ҳамма вақтлар баракали бўлади, иншааллоҳ.