Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйқудан олдин пахта

06:21 / 22.06.2022 | Abduzohir | 1319

Ассалому алайкум! Уйқудан олдин сийдик чиқадиган йўлга пахта тиқиб олса бўладими, мазий чиқмаслиги учун? 2) Агар мумкин бўлса, пахта тиққанда маний чиқмохчи бўлса катта эҳтимол билан маний пахтани тўлдириб ташқарига чиқиб кетиш эҳтимоли бор, лекин маний ёки мазий пахтадан ташқарига чиқмагунича ғусл вожиб бўлмайдими? 3) Агар шу ҳолатда маний чиқмаса ва уйқудан туриб бавл қилса ушанда маний ёки мазий чиқса ғусл вожиб бўладими, ва биз буни қандай биламиз мисол учун буни вадий деб ҳам ўйлашимиз мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Соғлиққа зарар етиши мумкин бўлса ундай қилмаслик лозим. 

2). Маний закар ташқарига чиқсагина ғусл вожиб бўлади. 

3) 

ولا يجب الغسل اتفاقا فيما إذا تيقن أنه ودي تذكر الاحتلام أو لا أو شك أنه مذي أو ودي ولم يتذكر الاحتلام أو تيقن أنه مذي ولم يتذكر الاحتلام ، ويجب الغسل عندهما لا عند أبي يوسف فيما إذا شك أنه مني أو مذي أو مني أو ودي ولم يتذكر الاحتلام فيهما  

Ушбу ҳолатларда бил иттифоқ ғусл вожиб эмас:
- туш кўрганини эслай олса ҳам, эслай олмаса ҳам, агар (чиққан нарса) вадий эканини аниқ билса;
- (чиққан нарса) мазий ёки вадий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса;
- (чиққан нарса) мазий эканини аниқ билса ва туш кўрганини эслай олмаса.
Ушбу ҳолатларда улар(Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимо)нинг наздида ғусл вожиб бўлади, Абу Юсуф (роҳматуллоҳи алайҳи)нинг наздида вожиб бўлмайди:
- (чиққан нарса) маний ёки мазий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса;
- (чиққан нарса) маний ёки вадий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса. (Баҳрур роиқ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat