Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Бир яқин до'стим исломий қизга уйланди. Оиласи ҳавас қилгудек чиройли оила. До'стимнинг айтишича, У ва Аёли келишиб фарзанд ко'ришни кейинроққа қолдиришмоқчи. Улар 3-4 йилларда кейинга фарзанд ко'ришни режалаштиришяпти. Бунинг учун ко'п воситалар бор, лекин У азл қилиш (уруг'ни ичкарига то'кмаслик)дан фойдаланяпти. У бунинг учун аёлидан со'раган ва аёли шунга рози бо'лган.О'зизга ма'лум, о'збек келин куёвлари кейинги йилга фарзанд ко'ришни биринчи мақсад қилиб олишади. Ҳаммада шу фикр. Ҳозирда бу оила ота-оналар томондан "тезроқ" деган шикоятлар эшитишмоқда. Лекин менинг бермоқчи бо'лган саволим:Ислом оилани шундай режалаштиришга қандай қарайди? Саодат асри даврларида аввал азлга руҳсат болмай кейин руҳсат болган деб о'қиганман. шу ростми?илтимос шу мавзуда озгина о'ртог'имга ёрдам берсаларингиз. (У инетни яхши тушинмаганлиги учун мендан форумга кириб беришимни соради).