Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жанозани онлайн ўқиш

16:40 / 30.04.2020 | Jaloliddin | 1685

Ассалому алайкум! Бир инсон бошқа давлатда вафот этиб, жанозасини телефон аппаратидан имо орқали онлайн ўқилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Жанозада эса шу билан бирга маййит олдида бўлиши ҳам шарт. Барча фатво китобларимизда иқтидони дуруст бўлиши учун имом билан иқтидо қилувчи битта жойда бўлиши шарт дейилган. Мабодо масжиддан ташқари жойда саф уланмаса жамоатдан алоҳида турганнинг намози дуруст бўлмайди дейилган. Агар ҳайит намозларидаги каби саф уланиб-уланиб масжиддан ташқари узоқ масофагача етиб борса ҳам саф уланганлиги туфайли битта жойда туришган ҳисобланади – дейилган. Сиз айтган ҳолатда эса ўша шарт топилмаган бўлади, иқтидо ҳам дуруст бўлмайди. Бу худди намознинг шартларидан бири бўлган таҳоратсиз намоз ўқигандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat