Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Мен ҳақиқатни гапириб, лекин ҳақиқат самарасини бермади, ёлғон гуноҳларни каттаси ҳисобланади. Уйимда қўқонли усталарим ишлаб туришган эди. Бир пайт участкавой келиб қолди. У уйингда усталар борми деб сўради, шунда ман ҳа бор ,деб ҳақиқатни айтдим. Шунда у усталарингни чақир бу ёққа, деди. Мен уларни чақириб чиқдим. Шунда участкавой уларни паспортини талаб қилиб олиб қўйди. Маҳалла пунктига бориб жаримасини тўлаб кейин олишлари мумкинлиги айтилди. Усталарим мендан хафа бўлишди. Усталар йўқ деб қўя қолмайсизми дейишди. Ҳақиқатни гапираман деб пушаймон бўлдим. Илтимос маслаҳат беринг.
Худди шунга ўхшаш ҳолатга яқинда жавоб берилди. Топиб ўқинг.