Ассалому алайкум! Менинг бир танишим чет элга чикиш учун булган хисобга ракамида пул борлигини маълум килувчи малумотнома олиш учун инсонларга банк хисобга раками ëки пластик картага бир кундан бир ойгача пул куйиб бериб, хизмат хакки олади. Бир дустимиз бу хакида бир имомдан сўраганда, имом дурустмас шубхали деб жавоб берилди. Ўзи эса бошқа имом бу ишни қилса бўлади деб жавоб берибди. Бу имомга қандай тушунтирганини билмайман. Шу фаолиятдан топган пули халолми қарз бериб қўшимчаси билан қайтараëтган бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Агар айни сиз ёзганингиздек қилаётган бўлса бу шак шубҳасиз судхўрлик бўлади ва унинг гуноҳи қуйидаги ҳадисда берилган:
عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ. ورواه الإمام أحمد في المسند
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар.
عن عبد الله بن حنظلة غسيل الملائكة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم درهم ربا يأكله الرجل وهو يعلم أشد من ست وثلاثين زنية. رواه أحمد، والطبراني في الكبير
Абдуллоҳ ибн Ҳанзала(фаришталар ғусл қилдирган зот) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши билиб туриб рибодан бир дирҳам ейиши 36 бор зино қилишдан қаттиқдир” дедилар.
Имом Аҳамад ва Табаронийлар ривояти.
Бўлади деган имомга нотўғри тушунтирган бўлса керак. Акс ҳолда имомларимиз бундай очиқ-ойдин судхўрликни "қилса бўлади" деб жавоб беришмайди. Валлоҳу аълам!