Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли ҳаяти одамлар дин, ақида, иймон ва ҳаказолар ҳақида айтаётганларида менда шубҳа туғилади айтилган гапга эмас айтаётган одамга. Лекин кўнглимда шу гап тўғри бўлса далиллари билан тасдиқланган бўлса аниқ ишониб ҳаракат қиламан деган ўй ҳаёллар бўлади. Айтилган гап тўғри ёки нотўғри бўлиши мумкинку шунда малумотларни текшириб тўғрилигига амин бўлсам “вой бекор шубҳаланибман” деган ҳаёллар келади. Бу ҳолатда менга қандай маслаҳат берасизлар? Албатта ишонарли малумотларга ишончли одамларнинг ёзган китобларига шубҳам йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Бундай вақтда Аллоҳнинг наздида нима тўғри бўлса ўшанга иймон келтирдим денг ва кейин далилларини суриштиришга ҳаракат қилаверинг. Тўғри айтасиз ҳар кимни айтгани ҳам ҳамиша тўғри бўлавермайди. Валлоҳу аълам!