Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср ва Шом намози ҳақида

10:48 / 23.06.2020 | shahrizoda karamatova | 3859

Ассалому алайкум! Бир дўстим Аср ва Шом намозини 1 дақиқага ҳам кечиктириб бўлмайди, вақти кириши билан дарҳол ўқиш керак деган эди. Агар мен Аср ёки Шом намозини ўқиш учун 10 ёки 15 дақиқага кечиксам ўқимаслигим керакми? Кейин қазосини ўқийманми? Сабаби мен ўқишдан келганимда Аср намозининг вақти кирганига ярим соат ёки 1соат бўлади, бундай вазиятда ўқийверишим керакми ёки йўқми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вақти кириши билан ўқиш афзал. Бу дегани шом қазо бўлди дегани эмас. Асрнинг вақти шомнинг вақти киргунича, шомнинг вақти хуфтоннинг вақти киргунича. Шу вақтлар орасида ўқиб олса бўлди. Албатта кейинги намознинг вақтига тақаб ўқиш яхши иш эмас. Бунга одатланмаслик керак, лекин ўша вақтда ўқиса ҳам зиммадан адо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat