Ассаламу Алайкум вараҳматуллоҳу барокатуҳ.Хурматли Шайх жаноблари: Сизга бир савол билан мурожат қилмоқчиман...Бир савдогар йигит ҳақида: Масала қуйдагича бошланади... Ўша савдогар йигит бир деҳқондан 650 сўм дан олма сотиб олибди. Таҳминан 5.300 (беш тонна уч юз)кг деҳқондан савдогар йигит 1 кг ҳам (сикидка) сўрамаган экан лекин деҳқон ўзи рози бўлиб 200 (икки юз) кг (сикидка) бераман деса ҳам савдогар олмаган экан. Деҳқон ҳайрон бўлиб бунақасини энди кўришм олинг мен чин дилдан розиман деганда савдогар бўлмаса шунча кг олмани пулига чақамиз деган. Масалан 650 сўм бўлса 630 сўмдан келишган лекин олма соф ҳеча кг бўлса ўшанча кг га пул тўлаган.Энди Савол:1. Деҳқон ўзи рози бўлиб берса кифоями?... ёки шу савдогарга ўҳшаб олиш керакми?2. Деҳқон билан биргаликда торозида тортилган юкни масалан 10 яшиқ олмани торозида 102.кг 200.г курсатсаю лекин 102 кг дафтарга ёзиб 200.г ёзмай 102 кг га деҳқонга пул берса бўладими? 3. Деҳқондан торозида тормай (ёки тортиб) келишиб шунча кг беринг деб юкни рози қилиб олса бўладими?4. Юк кўп бўлса ҳамма деҳқондан (бази деҳқон бўлмаслиги мумкин лекин гувоҳ деҳқонлар бўлади, ва базилари тортилмай қолиши ҳам мумкин сабаб уни йўғлиги йўки вақт тиғзлиги) 10-20 яшқдан тортилиб ўртача кг келишиб олса бўладими?5. Деҳқонга пул бериш жараёнида масалан 55.200 сўм, ёки 62.600 сўм ни қийтиғини бермаса нима бўлади? сабаб майда пул йўғлиги (яни 200 , 600) сўмни. Розилик сўраса бўладими? кифоями? ёки бериш керакми?Бундай саволларни беришмдан мақсад мен 1 йилда 12 ой бўлса 5-6 ой шу иш билаҳ шуғилланаман ва шундан кўрган фойдам билан бола чақа боқаман оила боқаман. Бир домлани айтишича топган пулларимда СУБҲА бор экан. ҲАЗРАТ шунинг учин иложи борича 5 та саволимни жавобини кенгроқ тушнтириб берсангиз. Ҳаром луқмадан Аллоҳ асрасин...Аллоҳим мен учун ажратган қимматли вақтингизга улкан-улкан ажирларни битсин (амин).Ассаламу Алайкум вараҳматуллоҳу барокатуҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Рози бўлса кифоя.2. Икки тараф рози бўлса, ёзмаса бўлади.3. Тортмаса, кило деб бўлмайди. Лекин шу тўпдаги нарсани деб саволашса бўлади.4. Икки тараф рози бўлса, бўлади.5. Розилик сўраса бўлади.