Ассалому алайкум! Менда бир ҳодиса жуда кўп такрорланади яъни бир инсонга биринчи бор назар солганимда унга кўзим тегади ва улар билан ҳар хил кичик кўнгилсизликлар содир бўлади(кўп ҳолларда йиқилиб ёки сирпаниб кетишади) бу ҳолатда ман айбдор бўлиб гуноҳкор бўлиб қолмиманми?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўласиз. Шунинг учун қарашда эҳтиёт бўлиш, қараганда Маашаа Аллоҳ дейиш керак. Валлоҳу аълам!