Ассалому алайкум! Ақиқага атаб бир қўзи боқаётгандим, аммо туғруқ яқин қўзи кўнглимдагидек катта бўлмай қолди, лекин бошқа сал каттароқ иккита қулоғи кесилган қўзи қўчқорчаларим бор, шу иккисини ақиқага сўйсам бўладими? Қулоқларини чўпон кесган экан тоғда бошқа қўйларга қўшилиб кетмаслиги учун.
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни икки кўзидан бирининг учдан бир ёки ундан кўп қисми кўрмаслиги. Икки қулоғидан бирининг учдан бири ёки ундан кўпи кесилган бўлиши. Ҳайвонни буткул тишлари бўлмаса ёки кўп қисми бўлмаса. Гўшти суягига ёпишган даражада озғин бўлиши. Қўтир тушиб гўштига таъсир қилган бўлиши мумкин эмас. Ақийқаники ҳам. Валлоҳу аълам!