Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй - жой масаласи

00:00 / 20.05.2012 | eski savollar | 2053
Ассалому алайкум муҳтарам Шайҳ Ҳазратлари.Ижозатингиз билан қуйидаги саволни этиборингизга ҳавола қилсам.Мени ҳолам бевалар. Турмуш о'ртоқлари ҳаётлик пайтларида тог'амга ёрдам қилиб о'з уйларини олдидан бир ҳовли гаплашиб олиб берган. Пулини тог'амни о'зи то'лаган. Лекин кейинчалик орага совуқчилик тушиб ҳоламни ҳо'жайини уйни бермай қо'йган. Ҳоламни о'г'ли эса тог'амга о'ша уй учун деб ма'лум миқдорда пул ҳам қайтарган экан. Орадан анча йиллар о'тиб энди тог'ам о'ша уйни талаб қиляпти. Ҳозир тог'ам ароққа муккасидан кетган ичмаса тура олмайдиган бо'либ қолган. О'зи Россияда ишлайди. У ҳоламни олдига келиб яшагандан кейин тинчлик бермаслиги аниқ. Ҳоламни оилалари исломий, отадан етим қолган(ҳоламни о'г'иллари ҳам оламдан о'тган) қори бо'лаётган неваралари бор. Шу мужмал масалада бошимиз қотиб ушбу ҳолат юзасидан шариат ҳукмини билмоқчи эдик. Ҳолам рози бо'лай деса тинчлиги бузилиши мумкин. Рози бо'лмай деса қариндош уруг'лар ҳам укамиз узоқларда уйсиз қолмасин дийишяпти. Қолаверса ҳолам охират савол-жавобини ҳам о'йлаяпти. Аксига олиб то'г'амга гапи о'тиб бир тушунтирадиган инсон ҳам ё'қ ҳозир. Нима қилишни билмай қолдик.Мужмал савол билан қимматли вақтингизни олганим учун минг бор узр. Оллоҳ илмингизни баракали қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Холангизнинг ўғли уйнинг пулини тўлиқ берган бўлса, тоғангизнинг ҳақи йўқ. Кам берган бўлса, қолганини бериш керак. бўлмаса, холангиз ўғли берган пулни қайтаришни талаб қилиш мумкин. Умуман бу масалани жонли мажлисда ҳал қилган маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat