Ассалому алайкум! Намоз ўқувчи намоз ўқиса ва ўқиганидан кейин таҳорати бузилганини билса намозни қайтиб ўқиши айнан бошқа намоз вақтига тўғри келса мисол учун пешин намозини қайтиб ўқиши керак аср намози вақти кириб қолди шунда намозхон пешинни қайтиб ўқиганда ўқиган пешин намозимни қайтиб адо қилмоқликни ният қилиб фақат 4 ракат фарзни ўқиб адо қиладими ёки 4 ракат суннат 4 ракат фарз ва 2 ракат суннатни ҳам адо қилади ва ҳар бирини бошлашда ўқиган пешин намозимнинг 4 ракат фарзини суннатини 2 ракат суннатини адо қилмоқликни деб ният қилиб адо қиладими?
– Ва алайкум ассалом! 4 ракъат фарзини ўқиш кифоя. Кейин 4 ракъат асрни ўқийди. Валлоҳу аълам!