Ассалому алайкум! Мен бир отин ойини марузаларини кўп эшитиб қоламан. У отин ойи бир марузасида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар келтирган, айтишича бир хонадонда хоммомнинг оқава суви билан ошхонанинг оқава суви бирлашиб оқса у уйда барака бўлмайди деганлар. Яна бири мусулмондан қолган таом иккинчи мусулмонга шифо бўлади яъни еса шифо бўлади деган эканлар. Мен ўзим бировдан қолган овқатни ейишга кўнглим тортмайди ва бизни оилада овқат унчалик қолиб кетмайди, лекин қолиб кетса эртасига ейилмаса ташлаб юборамиз. Уни пўчоққа ташлаймиз, уни қўшнимиз молига беради. Шу ҳам исрофга кирадими? Яна бири саноқ ҳақида аниқ эсимда йўқ санасам баракаси кетади деганлари ҳақида.
– Ва алайкум ассалом! Отинойи нотўғри айтибди. Ошган таом ҳеч ким ҳатто ҳайвон ва қуш берилмай зое бўлсагина исроф бўлади. Ундай бўлмаса исроф бўлмайди. Валлоҳу аълам!