Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнонамни ҳарактерига тушуниб бўлмийди

22:34 / 06.09.2020 | U. | 2776

Ассалому алайкум! Оилавий муаммолар зиддиятлар хар бир оилада бўлиб туради. Бизнинг оилада қайнонамни ҳарактерига тушуниб бўлмийди. Ўғлларини қизғонганларидан оилада зиддиятлар яне ёлғон гаплар билан эр-хотинни уруштириб ажрашаман дейишигача оборадилар. Ҳеч қайси фарзандлари онасининг характерига чидолмиди. Жуда коп ёлгон гаплар тухматлар қиладила қайнонам. Ҳамма фарзандлари ҳам онасини тўғри йўлга солишолмийди. Барча фарзандлари оллоҳни таниган билган тарбияли. оилам деса онаси чидолмийди. Онаси учун фарзандлари оиласидан ажрашиши фарзандларини етим қилиши керек. Бизда ҳам бу давом этибди. Қайнонам умуман кун бермийди. Бунақа жанжалла сабаб битта ҳовлида яшагимз ҳам келмий қолган. Саволим шундан иборатке. Агар ўғил фарзандларини етим қилмаслик учун тинчлик ҳаловат истаб онасидан алоҳида бўлиб чиқб кетса, Лекин ҳали онасини олдига бошқа фарзанди кўчиб келмаган бўлса, ўғил кўчиб кетганда бошқа бир акасими ёке укаси кўчиб келса бундан ўғлига гуноҳ ёке савоб ёзиладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:  

وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍ فِتْنَةً أَتَصْبِرُونَ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرًا۝ 

20...Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қилармикансизлар?! Роббинг кўриб турувчи(Зот)дир.
Ушбу ояти каримада ким қайси ҳолатда ким билан муносабатда бўлса ҳам Аллоҳни режаси бўйича бўлишини билдирмоқда. Сиз ҳамма томони юзга-юз тўкин, бекаму-кўст ҳаётни хоҳлаган бўлсангиз у жаннатда бўлади. Истисносиз, камчилик ва имтиҳонга учрамаган бирорта ҳам оила йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки бу дунё имтиҳон дунёси. Имтиҳонда сизни ҳолатингиздаги ишларни кўриниши бошқача бўлсада албатта бўлади. Бу ерда гап оятнинг давомидаги “Сабр қилармикансизлар?!”га амал қилишда холос. Сабр қилинг, савобини ва мукофотини олинг. Мукофоти Аллоҳ таоло баён қилганидек “шак-шубҳасиз Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat