Ассалому алайкум! Масалан ман оптом сотувчидан нарса олиб сотмоқчи бўлсам. У фақат оптомга сотади. Ҳар ҳил маҳсулот сотади. 1 миллион бериб қўйсам олдиндан. Маҳсулот олишим аниқ, лекин айнан нималиги ноаниқ. Маҳсулотларини ҳотиржам реклама қилиб ўзими пулимга яраша заказ йиққанимдан сўнг олиб келтирсам жоизми? Мақсадим остатка товарим қомаса қўлимда имкон қадарда, сабаби заказ қилингандан олмай қолишлариям мумкин. Ва яна мақсадим ҳаммани диди ҳар ҳил, айнан мижозлар ўзи сурайдиган маҳсулотни сотиш. Шариатга зид эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша оптомчиларга вакил бўлиб олинг. Маҳсулотини сотиб беришни келишинг. Валлоҳу аълам!