Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлгон, Қасам,Талоқ, Идда

00:00 / 16.04.2009 | eski savollar | 4368
Ассалому Алайкум Шайҳ Муҳаммад Содиқ жаноблари!!!Сиздан ҳозирги ҳолатимда турмушумни давом эттиришим ёки шу ҳолатда туҳтатиб қуйишликни шариат ҳукми буйича менга қандай ҳукм берилишини билмоқчиман ва Ҳужайиним тугрисида бир неча саволларим бор эди...1.Ҳужайинимни ҳозирги кунда бошига огир мусибат тушган, қарзи жудаям куп, у қарзини узишга ҳаракат қилябди, лекин ҳақдорлари келиб қарзини тақаб диққат қилишворди, оҳири улардан беркиниб юрадиган булиб қолди, агар уларга дуч келиб қолса уларни тинчлантириш мақасадда ёлгон гапларни гапирябди, ва мен ҳам сураганларга у уйда булса ҳам ёқ деб ва шунга уҳшаш ёлгон гапларни гапиришга мажбур булябман.2.Ҳужайиним куп ҳолатларда оллоҳни гувоҳ қилиб гапиради, лекин куп гапларини ёлгон эканлигини биламан, айрим гапларни ёлгон эканлигини айтган вақтимда яна қайта Оллоҳни гувоҳ қилиб ёлгон эмаслигига мени ишонтиради. Гоҳида яна шундай ҳолатлар булса ачиги келиб кетганда агар шу гап рост булса Оллоҳ мени ҳор қилсин ёлгон булса Оллоҳ сени ҳор қилсин деб қаргайди. Шу сузлардан жуда ҳам қурқаман.3.Ёлгон гапларни ва бировларни фитнаси туфайли ҳаётимиз шу ҳолатга этиб келди... Шу куни Ҳужайиним сафарда эди, тушунмовчилик туфайли телефон орқали гаплашиб тортишиб қолдик, шунда у ачигидан бумаса уч талоқсан деб юборди. сафарга кетишдан олдин ҳайз курган эдим, шу сузни айтган вақтда мен ҳайз ҳолатда эдим, Яшаш давомида менга бирор марта ҳам талоқ сузи тушмаган, бирданига уч талоқ деди.Шариат буича ҳайз ҳолатда айтилган учталоқ сузи утмас экан деб эшитдик (аммо Ҳужайиним бу сузни айтган вақтда мени ҳайз ҳолатда эканлигимни билмас эди)ва яна яшаш давомида бир талоқ ҳам тушмасдан бирданига уч талоқ дейилса бир талоқ урнига утади деб ҳам эшитдик.Ҳужайинимни жуда ҳам яҳши кураман у ҳам мени яҳши куради, ҳозирги кунда жуда ҳам афсусдамиз, агар ёл булса яна қайтиб никоҳ қилмоқчимиз.Бизни ҳозирги ҳолатимизда шариат ҳукми буйича бизга қайтиб никоҳланиб яҳшашимизга руҳсат борми ва агар руҳсат булса яшашим ҳайрлими?4. Агар шариатда руҳсат булмаса идда сақлаш қоидаси қандай булади?Биз ҳозир мусофир юртдамиз, мен уқийман Ҳужайиним ишлайди, агар Идда сақлаш керак булса уқишга бориб келган ҳолатда Идда сақласам буладими? Ҳурматли Шайҳ жаноблари мусофир юртдалигимиз сабабли лтимос ҳатимни ҳар бир булимларини жавобсиз қолдирманг, чунки биз ҳозир мусофир юртдамиз, ҳужайиним мени ёлгиз ташлаб узи ҳам бошқа давлатга бориб келгани кетган, бу эрларда тугри фатво берадиган инсонлар ёқ, шунинг учун ҳужайиним келгуча шариат буйича ёл бор ёқлигини сизлар орқали жавоб олмасак бошқа иложимиз ёқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало, сизларга оғир вазиятдан чиқишингизда Аллоҳ таолонинг ёрдамини сўраб дуо қиламан. Сўнгра асосий саволларингиз бўйича қуйидаги жавобларни тақдим қиламан.1. Аёл кишини ҳайз ёки нифос кўриб турган пайтда ва жинсий яқинлик содир бўлган поклик даврида талоқ қилиш ҳаром. Ким бу ишни қилса, катта гуноҳ қилган бўлади. Аммо, шу билан бирга тўрт мазҳаб бўйича ҳам талоқ тушиши таъкидланган. Бошқача қилиб айтганда, ҳайз ҳолидаги аёлни талоқ қилса, тўхтовсиз тушади.2. Жумҳури уламолар, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам бир лафз билан айтилган уч талоқ, уч талоқ ҳисобланади, дейишган.3. Идда ўтирган аёл кўчага чиқмаслиги маълум. Аммо узр бўлса, уламолар ихтилоф қилганлар. Ҳанафий мазҳаби бўйича чиқмайди. Моликий мазҳаби бўйича, узри бор аёл кундузи чиқса, жоиз.4. Сизлар иложини қилиб расмий диний муассасдаги олим кишилар билан жонли мажлисда ўз масалангизни батафсил кўришга ҳаракат қилинглар. Унгача талоқ тушган эътиборидан айри-айри ҳолда яшамоғингиз лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat