Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тоқатсизлик

13:16 / 28.09.2020 | Hadisa | 1230

Ассалому алайкум! Устозлар ман ногиронман бормаган жойимиз қолмади, анча йиллардан буён тузалмаяпман. Борган сари кучсизланяпман. Келажакдан шумланиш мумкинмас. Лекин ман қўрқиб кетяпман ота-онам қарияпти, бировга муҳтож бўлишдан тўшакка миқланиб қолишдан қўрқяпман. Ва энг қўрққаним шу касалим сабаб динимда фитналаниб қолишдан қўрққандим аммо фитналанишни бошладим. Касалим сабаб шу қадар кўз ўнгим қоронгулашиб қалбим қорайиб кетдики хатто энди манга хеч қандай ваз насиҳат тасир қилмаяпти. Қалбим зулматда қолди. Умуман сакина йўқ. Устозлар қандай ўзимга келай ёрдам беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи ўринда “Аллоҳим берган дардинга розиман” деб айтинг. Қуйидаги ҳадисдан умид қилинг. 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat