Муҳтарам Шайх хазратлари! Саволимиз қуйидагича. Бир оилада якка о'г'ил. Келин, бемор қайнонага қо'л ко'тарди. Қайнона энди уни о'гли билан яшатмоқчи эмас."Мени урган хотин билан яшасанг берган оқ сутимга рози эмасман" деб уг'лига шарт қо'йқан. Шу вазиятда угил бошқа уйга хотинини олиб чиқиб кетса она хақини поймол қилган бо'ладими? Жавобингиз учун рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сабр қилсин. Онасига аввалгидан ҳам яхшироқ муомала қилсин. Хотини билан ҳам. Аста ҳаммаси яхши бўлиб кетади, иншааллоҳ.