Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна Албоний ҳақида...

00:00 / 02.07.2012 | eski savollar | 4107
Ассалому алейкум ! саволим қуйидагича:Машхур Муҳаддис Олим Имом Термизий рҳ. 300 000уч юз минг ҳадисни урганиб чиқиб танлаб-танлаб3115 ҳадисни Сунани Термизийда ёзди. ХиёнатчиАлбоний эса Имом Термизийнинг Сунанларини икки булакка булиб ташлади. 2283 ҳадисни Саҳиҳ Термизий,832 ҳадисни Заиф Термизий номи билан чопданчиқариб тарқатди. Машхур Муҳаддис Имомларимиздан бири Имом АбуДовуд рҳ. 500 000 беш юз минг ҳадисдан қанчайиллик меҳнат билан танлаб-танлаб 4800 ҳадисни "СунанАби Довуд" китобида жамлади. Мазҳабсиз Албоний унихам икки булакка булиб ташлади. 3673 ҳадисни СаҳиҳАбу Довудга, 1127 ҳадисни Заиф Абу Довудга булиб ташлади. Машхур Муҳаддис Имом Ибн Можа рҳ 400 000 туртюз минг ҳадисдан танлаб 4000 ҳадисни "Сунан ИбниМожа" китобида келтирган. Хиёнатчи мазҳабсизАлбоний буни ҳам иккига булиб ташлади. 3052 тасини"Саҳиҳ Ибн Можа" ва 948 ҳадисни эса "Заиф Ибн Можа"га. Машхур Муҳаддис Олим Имом Насаий рҳ 200 000икки юз минг ҳадисдан 4321 та ҳадисни танлаб"Сунани Насаий" ни ёзган. Хиёнат севар Албони букитобни ҳам бузишга ҳадди сиг'ди. 3874 ҳадисни"Саҳиҳ Насаий", 447 ҳадисни эса "Заиф Насаий"гаажратиб ташлади. Сиҳоҳи Ситта (олти саҳиҳ ҳадислар туплами) нинг фақат 4китобидан 3354 та ҳадисни заифга чиқарди. Бугунгикунда мазҳабсиз салафийларнинг энг катта иши куплабҳадисларни заиф дея инкор қилиш буп қолди. Олдин Хиёнатчи Албоний "Ас-Саҳиҳа"ни 8 жилд (том) даёзиб 3000 та ҳадисни саҳиҳ деди. Ва "Аз-Заийфа" ниэса 5 жилд (том) да ёзиб унда 2500 ҳадисни заиф деди.Энди Албонийнинг шогирдлари Али Ҳасан Али, ИброҳимТоҳо ва Муҳаммад Мурод лар 12 жилд (том) да "Ал-Мавсу'а ал-Аҳадийс вал Осор аз-заийфа вал- мавзу'а" (Заиф ва мавзу' ҳадислар ва осорлар туплами)номли китобни ёзиб ташлади. Унда 31577 та ҳадиснизаиф ва мавзу' деб да'во қилган. Бу қилинган ишлар ҳақиқатми ёки йôқ?!Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган гапга қўшимча ўша шахс имом Бухорий ва бошқа катта имомларга ҳам осилган. Улар ривоят қилган ҳадислардан ҳам “заиф” ва бошқаларини топган. Лекин унинг бу дийдиёларига ўзининг гумашталаридан бошқалар ишонмайди. Уламолар унга ва гумашталарига керакли раддияларни беришган. Энг муҳими, вафт этиб кетган имом Бухорий ва у зотнинг сафдошларидан ҳар бирилари бу кимсани “пуф!” десалар учиб кетади. Аммо уларга бу кимса вафотларидан кейин ҳужум қилмоқда. Аммо бу ишлари бефойда. Мусулмон уммати ҳақиқий олимларини доимо қадрлаб келган.

Топ рейтинг www.uz Openstat