Ассалому алайкум! Азиз устозлар, телвизорда эснаш фойдали деб бир ролик беришди. Бу малумотга ишонмадим, чунки фойдали бўлганда ҳадисларда эснашдан қайтарилмаган бўларди. Шунга ажабландим, шу нарса асослими?
Ва алайкум ассалом! Дунё ахбороти бизнинг бошқарувчимиз эмас. Сиз ҳадисда кўрганингиз энг тўғрисидир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: التَّثَاؤُبُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَكْظِمْ مَا اسْتَطَاعَ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ وَلَا يَقُلْ هَاهَا، فَإِنَّمَا ذَلِكُمْ مِنَ الشَّيْطَانِ يَضْحَكُ مِنْهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эснаш шайтондандир. Бирортангизни эсноқ тутса, иложи борича ичига ютсин», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Бирортангизни эсноқ тутса, уни иложи борича қайтаришга уринсин. «Хоҳ, хоҳ!» демасин. Бундай қилишингиз шайтондандир. У ўшандан куладир», дейилган. Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!