Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик

12:14 / 24.10.2020 | Nodirbek | 266

Ассалому алайкум! Жудахам қийин ахволга тушиб қолдим. Йил бошида банкга пул ишонлчи туриш ва даромад олиш учун қўйган эдик. Отамни пулини маслахатлашиб қўйган эдим. Карантин даврида Аллоҳ иймонимни зиёда қилди, намоз оқишни бошладим, ва котта гунохлардан тавба қилиб қайтяпман. Отамга аста секинлик билан бир неча ойдан бери шу банкдеги топкан даромат харомлигини ва уни садақа қилиш кераклигини тушунтириб келдим. Лекн мени фикрими инобатга олмади. Ва хўп домладан сўранг дедим. Отам домладан сўраса Ха бўлаверади, давлатга омонатга қўйгансизу, бемалол ишлатаверин. Қиёматда жа бўса озим жавоб бераман, ўғлингизга гунох ёзилмайди, ташвишланмасин” дебди. Мен хайратда қолдим ва албатта нотўғри маслахат берганини билиб ажабландим. Энди бу ёлдан қайтариш жуда хам қийинлашди. Отам энди сенга гунох йўқ қўявер деб турволди ва пулни йиғишдан мақсад қарзидан қутилиб машина олиб бериш керак эди. Қарзимдан тезро қутилиш керак деб хам айтяпти. Илтимос менга бир маслахат беринглар, нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри қилгансиз. 

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ  

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat