Ассалому алайкум! Мен ҳозирда чет элда ўқийман. Бу ерда бир маротаба пул тўлаб истаганча овқатланадиган жойлар мавжуд. Шу турдаги ресторанлардан овқатланиб, ортиқча қилиб уйга олса, ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Урфга ва ўша ресторанлардаги қонун-қоидаларга қаралади. Уйга олиб кетишга рухсат берилган бўлса ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!