Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Саволим.Ҳурмати мусоҳарат тўғрисида. Яқинда уйландим. 1.Тўйда ҳотиним онасига келин салом бераётганда қайнонам мени ва ҳотинимни юзидан ўпиб қўйди ҳурмат юзасидан шекили,мен юзимдан опъишини олдини олишга улгира олмадим,кутмаган эдим. 2.Отами мазаси йўқ эди,ҳотиним отамни кафтларини устки қисмидаги томирига укол қилоб қўйибти онамни ёнида. 3.Тўйдан кейинги маросимда ҳотиним қариндошлар билан кўришаётганда отам билан ҳам қўл бериб кўришиб қўйибти,ҳурмат юзасидан,маросимди видеога олишганда кўрдим. 4.Ҳотинимни уйига олиб борганимда қайнонам қўл узатган эди сўрашгани,қўл узатиб сўрашдим.Қўлини қайтаргани ҳижолат бўлиб. Азиз устозлар.Ҳурмати мусоҳарат ҳақида оз бўлса ҳам илмим бор эди лекин бу юқоридаги ҳолатларда бази бирига ўзим бе этибор бўлиб қолибман,бундан жуда афсусдаман.Отам ёшлари 60 да,Қайнонам 40 ларга кирган. Отамни ҳам,Қайнонам ҳам, Мен ўзим ва Ҳотинимни Табиатимиз бузуқ эмас.Ақл ҳушимиз жойида. Бундан буён ҳотиним ҳам мен ҳам бундай ҳолатга тушмаслик учун жудаҳам этиборлик бўламиз. Саволим: Бу айтган ҳолатларимда ҳурмати мусоҳарат собит бўлган бўлсачи деб шайтон васваса қилаябти,қалбимда қўрқув ҳавотир бўлаябти. Энди мен нима қилшим керак,ҳотиним билан никоҳимга нима бўлади?Бирга яшайвераманми?Илтимос тўғри юл кўрсатинглар азиз устозлар.
– Ва алайкум ассалом! Ҳурмати мусоҳоротда шаҳватни шарт қилинган. Шаҳват қўзимаган бўлса ҳаром бўлмайди. Сизлар эҳтиётини қилиб тўғри қилар экансизлар. Валлоҳу аълам!