Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Барча ўқиса яхши бўларди...

00:00 / 10.07.2012 | eski savollar | 2858
БИСМИЛЛАХИР РАХМОНИР РОҲИЙМ. Фазийлатли Шайх жаноблари Ассалому алайкум! Саволларга сайт орқали бераётган жавобларингиз учун сизга ташаккурлар айтамиз. Бу харакатлар мусилмонлар оммаси учун жуда аҳамиятли бўлиб, улардан ҳаётий заруратларда фойдаланмоқдамиз. Афсуски, баъзи бир савол бериш одобларига риоя қилмай ёзилаётган мактублардаги беодоблик ва тутуруқсизликни кўраганда беихтиёр жаҳлимиз чиқади. Шундай мактублардан яна бири куни кеча ёзилганигига гувох бўлдим. ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,30370.мсг152036.ҳтмл#мсг152036Шу боисдан ҳам баъзи бир фикр мулохазаримни билдиришга изн берсангиз. Мухтарам сайт иштирокчилари, ушбу сайтга аъзо бўлаётганингизда савол бериш одоблари ва қоидаларини ўқиб чиққансиз. Ўша қодаларда савол берувчи жавоб берувчига нисбатан шорид ва устоз мақомида бўлишлиги, Олимга нисбатан беодоблик қилиш мумкин эмаслиги ва бошқа тартиб қоидалар жорий этилган. Мана шуларга амал қилиш кераклиги айтилган. Сайтга аъзо бўлаётган хар бир киши бу қоидаларга ўз розилигини берганидан кейингина сайтга аъзо бўлишга рухсат берилади. Баъзи бир иштирокчилар эса ушбу келишувга зид ишлар қилишмоқда. Бу холат эса мунофиқликнинг бир аломати эмасмикин, деб кўрмамиз. Чунки хадиси шарифларда, ваъда бериб унга хилоф қилишлик ҳам мунофиқликни аломатларидан дейилган. Яна баъзи бир ўзини билмаган иштирокчилар эса Шайх жанобларига “ақл ўргатиш” даражасига хам етиб боришган. Биз мусилмонлар жамоаси олиму, уламоларимизга хурмат кўрсатишга, уларни қадрлашга буюрилганмиз. Қолаверса, олимлар Пайғамбарларга меросхўр эканликларини ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак. Шунинг учун хар бир сайт аъзоси Шайх жанобларига мактуб ёки ўз фикр мулоҳазасини юборишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши, ўзини Ул зотни ёнларида юзма-юз ўтиргандек хис қилиши керак. Мана шу холатларга риоя қилишлик нафақат бу дунёимиз балки, охиратимиз учун ҳам фойдали бўлишини англаб етишимиз зарур. Сайтга келаётган барча саволларга аниқ тиниқ ва тушунарли қилиб Шариат хукмлари асосида жавоб берилаётганини хеч ким рад эта олмаса керак. Диёримизда яна шунақа имл ва мартабага эга олим борлигини ва айниқса турли-туман мавзулардаги саволларга гапни айлантирмасдан шариат ҳукмини аниқ айта оладиган одам борлигини шахсан мен билмайман... Биладиганлар бўлса ўшаларга мурожаат қилишлари мумкин. Хеч ким уларни қўлларидан тутаётгани йўқ. Чунки, сайт иштирокчиларининг айримлари ўзлари жавобини олдиндан билиб турган айни пайтда кўпчилик учун ноқулайлик туғдирувчи саволларини беришлари, айниқса ихтилофли ва турли сиёсий саволларни беришлари (масалан аёлларни кийим бошлари хақида) ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. Бу каби саволларни ортиб бориши эса, Марказий Осиёда ягона ишлаб турган порталимизни ёпилиб қолишига олиб келишини мумкинлигини ҳам англаб етишимиз керак. (Аллоҳ асрасин). Мазкур сайт аъзоларининг барчасидан, савол бериш тартиб ва қоидаларга риоя қилишларини сўрардим. Яқиндаги видио лавхаларни бирида Шайх жанобларини соқолларидаги оқлари янада зиёдалашиб кетгани кўрдим. Азизлар билиб қўйинг, Шайх жаноблари Аллоҳни бизга берган неъмати, Ул зот бизга омонат, илмларидан фойдаланиб қолишимиз керак. Асоло ва асоло беодобгарчиликка йўл қўмаслигимиз керак. Турли бўлмағур гаплар билан У кишини вақтларини олиш, асаблари бузилиб хафа бўлишларига сабабчи бўлишдан сақланиш керак. Айниқса Олимларга "ақл ўргатиб" махмадоналик қилиш жуда ёмон одат бўлиб, шариатда қораланган ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло барчаларимизга бу дунё ва охиратда офият ато этсин. Олим ва Уламоларимизнинг душманларига инсофу тавфиқ берсин. Аллоҳ таолодан Шайх жаноблари ва У кишининг яқинларини хифзу ҳимоясида асрашини, дўсту душманни билиб-“билмай” қиладиган ёмонликларидан Ўз паноҳида сақлашини сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Омийн! Сизга кўп ташаккурлар! Аллоҳ таоло хайрингизни берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat