Ассалому алайкум! Азиз устозлар агар имкони бўлса сизлардан ёрдам сўрамоқчиман. Ман ҳозир 29 ёшдаман. Намоз ўқишни ўрганиб олдим. Лекин бир неча бор ихлос билан киришиб намоз ўқишни бошласам ҳам ихлосим бир кунга етмай намозни тўхтатиб қўйяпман. Қуръоннинг ўзбек тилига таржимасини ўқиб чиқдим. Ҳозир бу ҳолатимдан жуда ҳавотирдаман. Шунинг учун ман ҳам сизлар каби ибодатларни вақтида адо этишни истардим. Агар ҳолатимни тўғри тушунтира олган бўлсам, менга нима маслаҳат берасизлар. Мени ҳолатимда маслаҳат кор қилишига ҳам кўзим етмаяпти. Чунки бир қанча ҳадис китобларини ўқиб чиқсам ҳам ўзгариш бўлмади. Пайғамбаримиз даврларида бундайларга нима чора кўришган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом!Солиҳлар мажлисида бўлинг, улар билан бирга юришга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!