Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мийяга турли ширк фикрлар ўрнашиб қолиши

13:32 / 14.02.2020 | Anvarxon | 2349

Ассалому алайкум! Инсоннинг мийясига турли ширк фикрлар ўрнашиб қолиши, буни орқасидан инсон ўзини эътиқодидан шубҳаланиб қолиши ва бу жараённинг жуда кўп бор такрорланишининг сабаби нимада? Агар инсон шу сабаб шубҳаланиб қолса у кофир бўладими? Ижтимоий тармоқларда битта кофирнинг тарғиботи менга келиб қолди (қани эди ўқимаганимда), қандайдир тангрига сиғинишга чақирябди (наузибиллаҳ), шундан сўнг ўзим билан ўзим олишиб чарчадим, ҳудди ичимда иккита бўлиб қолганман, ҳолатимни тушунтира олдим деб ўйлайман, чуқурроқ ёзай десам қўлим бормаябди. Менга бирор маслаҳат берсангиз, Аллоҳ қалбимга шифо берармикин. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Шунинг учун фаҳш филмларни кўрганлар ўзларини маҳрамларига фаҳш иш қилишдан ҳам тийилолмаяпти. Ёшлигида ҳаром еб катта бўлганлар қариса ҳам ҳаромдан ўзини тиёлишмаяпти. Инсон бадбўй нарсани ёнидан ўтганида бурнини беркитганидек ахлатни кўрганида кўзини юмганидек маънавий ахлатлар олдидан ўтаётганда ҳам кўзини юмиши шарт. Сиз Лаа ҳавла валаа қуввати иллаа биллаҳ ни тўхтатмасдан қайтараверинг. Давомида Роббиғфир варҳам ва анта хорйрурроҳимийн ни ҳам ўқинг. Хаёлингизга нима келса ҳам эътибор бермасдан ўша дуоларни қайтаринг. Васваса билан инсон диндан чиқиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat