Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майитни ювиш одоблари

13:57 / 11.11.2020 | Muslima | 2723

Ассалому алайкум устоз. Узр бу саволни беришдан олдин сайтимиздан қидириб кўрдим аммо тополмадим. Бу ҳолатни ҳар бир мусулмон киши ўзи билиши суннат деб эшитгандим. Интернет тармоғларидан қидириб ўқиб чиқдим . 1-саволим ;Баъзиларида майитнинг соч соқоллари олинмайди,тирноқлари ва туклари ҳам олинмайди дейилган. Баъзиларида олинади дейилган.Қай бири тўғри? 2-саволим. Қўшниларимиз чиқиб айтишди,сизларни уйларизда ҳам кекса одам бор.Ўлим ҳақ.Буни билиб қўйишлариз керак. Майитни ғассол келишдан олдин ўзлариз майитни ўсган тукларини ва тирноқларини олиб қўйишлариз керак.Уёғ буёғини тозалаб артиб қўйиш керак. Ғассол келганда уялиб қоласизлар дейишди.Биз онам ўлганларида артиб тозалаб,кейин ҳабар бергандик. Ғассол келиб биздан сўраган махрам сувига олганмисизлар деб ,биз ҳа олдик деганимизда ҳа яхши қилибсизлар деган. 3-саволим.Маҳрам сувига олиш ўзи нима дегани? Бизни тилда тахорат ва ғусул қилдиришми ёки яна бирор амалми? Ўзи шунақа амал борми? Қўшнимиз Бизга, агар сизларда ҳам ўлим юз берса билиб қўйизлар деб айтаябди дедилар. Шу амалларни олдиндан қилиш мумкинми ёки бидат амалларми? Тўғриси шу кунгача бу нарсалар ҳақида ўйлашга қўрқардим. Аммо ўлим ҳақ.Биз Оллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз. Бу ҳақида билиб қўйиш мени фарзандлик бурчим деб ўйладим.Онам ҳам бугун менга, болам мен ўлсам,ўзинг мени ювишга киргин,фақат қўрқма деганларидан кейин сизларга шу саволларни беришга жазм қилдим. узр сўрайман илмим озлиги учун. Иложи бўлса Майитни ювиш одоби ва қоидалари ҳақида тўлиқроқ маълумотлар беринг. Биздан бошқалар ҳам бидаатларга берилмасдан тўғри ва тўлиқ адо этсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Олинмайди. 

3). Ўлаётган ичидан турли хил нарсалар чиқади шуни тозалаб қўйганмисизлар дегани. Тукларни олишни 40 кунданк ечиктириш керак эмас. тукларни олиш уун авратга қарашга ҳам ҳожат йўқ. Ўзига берсез тозалаб олади.Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat