Ассалому алайкум! Онам савдо билан шуғулланадилар. Мен бир турдаги товар учун онамга 1.600.000 сўм пул бераман. Яни шу мени пулимга ўша товардан олиб келадилар. Уни дўконда сотганда 2.000.000га сотилади ва шу 2 млнни менга қайтарадилар. Шунда мен 400минг фойда кўраман. Аммо мен ҳеч қандай ҳаракат қилмайман, худди инвеститсия киритгандек бўламан. Пулимни тўлиқ фойдаси билан қайтаряптилар. Шунда шу топилган пул ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бунинг номини ибдоъ, яъни пулини текинга айлантириб бериш дейилади. Валлоҳу аълам!