Ассалому алайкум! Биз насияга мошина сотганмиз. Хар ой келишилган вақтда келишилган суммани бериш керак бўлади. Лекин муддати 1 ой ёки 2 ойгача хам чўзилиб кетяпти. Бунда кейинги ойда берилиши керак бўлган суммалар хам қўшилиб сумма катталашиб кетмокда. 4600$ қарзи бор хозирда. Шу қарздорликни ундириш учун қарзни ёпгунича берган мошинани олиб қўйиб турсак бўладими? Бунда биз зулм қилган бўлиб қолмаймизми? Маълумот учун мижозимиз тадбиркорлиги бор. Ёки бошқа йўлини кўрсатсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Қарздорга босим ўтказиш учун сотилган машинани олиб қўя олмайсизлар. Бунга ҳуқуқингиз йўқ. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун савдонинг аввалида харидордан гаров ёки кафил олиш керак эди. Ҳозирда сизлар қонуний йўл билан қарзингизни талаб қилишдан бошқа чорангиз йўқ. Валлоҳу аълам!