Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳда гувоҳлик қилувчининг масъулиятлари қандай

00:00 / 21.07.2012 | eski savollar | 2573
Ассалому алайкум ва раҳмат'Аллаҳу ва баракатуҳу,Ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари.Менга бир мусулмон до'стим бошқа миллатдаги муслимага уйланаётгани ҳақида айтди ва менга бу никоҳда унинг гувоҳи бо'лишимни таклиф этди. Бундан аввал ҳеч қачон гувоҳлик қилмаганим учун Никоҳда Гувоҳлик қилувчига қо'йиладиган талаблар, гувоҳнинг мас'улиятлари ҳақида со'рамоқчи эдим.Жавоҳбингиз учун аввалдан раҳмат.Ассаламу алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ийжоб ва қабулсиз никоҳ бўлмаганидек, камида икки эр киши ёки бир эр ва икки аёл киши гувоҳлигисиз ҳам никоҳ бўлмайди.Янги қурилган оила жамиятнинг янги аъзоси бўлади. Шунинг учун ҳам, жамиятнинг вакиллари бўлмиш гувоҳлар уларнинг ҳалол-пок оила қураётганларига жамият номидан шоҳид бўладилар.Шоҳидсиз никоҳ бўлмайди. Ана ўша гувоҳлар икки шахснинг ҳалол-пок йўл, никоҳ йўли билан оилавий турмуш қуришганига шоҳид бўладилар ва буни бошқа кишиларга ҳам етказадилар. Шунингдек, эр-хотин орасида никоҳ масаласида даъволашув бўлиб қолса, қозининг олдида гувоҳлик ҳам берадилар. Ушбу эътибордан никоҳ гувоҳсиз бўлиши мумкин эмас.Никоҳда гувоҳлар икки эр киши бўлиши керак. Ҳанафий мазҳабида икки эр киши бўлмаса, бир эр киши ва икки аёл киши бўлса ҳам, бўлаверади. Аммо фақат аёл кишиларнинг ёлғиз ўзларининг гувоҳлиги кифоя қилмайди.Гувоҳларда қуйидаги шартлар бўлиши лозим:1. Ақл. Мажнун киши гувоҳ ҳисобланмайди.2. Балоғатга етганлик. Ёш бола гувоҳ ҳисобланмайди.3. Ҳур. Қул гувоҳ бўлмайди.4. Мусулмонлик. Номусулмон киши гувоҳ бўлмайди.5. Икала гувоҳ ҳам никоҳланувчи икки томоннинг гапларини эшитишлари керак.6. Гувоҳ адолатли (диний жиҳатдан тўлиқ, одил одам) бўлса, яхши бўлади. Бўлмаса, адолати суриштирилмаган, ёлғончилиги, фосиқлиги маълум бўлмаган киши ҳам бўлаверади. Ҳанафий мазҳабида бу масала бошқа мазҳабларга қараганда бироз кенгроқ олинган.Никоҳ икки фосиқнинг ҳузурида ҳам тўғри бўлади. Лекин уларнинг гувоҳликларининг таъсири даъво пайтида ўтмайди.Фосиқ – шариатга хилоф иш қиладиган одам. Бошқа мазҳабларда фосиқнинг гувоҳлиги ўтмайди. Аммо Ҳанафий мазҳабида юқорида зикр қилинган шарт ила унинг никоҳдаги гувоҳлиги қабул қилинган.Никоҳ икки тарафнинг икки ўғли ёки бир тарафнинг икки ўғли ҳузурида ҳам тўғри бўлади. Мисол учун, ажрашиб кетган эр-хотин ўзларининг икки ўғли гувоҳлигида ёки бирларининг икки ўғли ҳузурида қайта ярашсалар бўлади. Уларнинг гувоҳлиги ўзининг яқини фойдасига қабул қилинмайди. Мисол учун, эрнинг икки ўғли гувоҳлигида никоҳ қилинди. Кейин эр-хотин орасида низо чиқиб, қозига мурожаат қилинди. Икки ўғилнинг гувоҳлиги отанинг фойдасига қабул қилинмайди. Аммо эрнинг худди ўша ўғилларининг гувоҳлиги хотиннинг фойдасига қабул қилинади. Чунки, улар билан хотиннинг орасида қаробат – яқин қариндошлик йўқ.Никоҳ икки зиммийнинг гувоҳлигида тўғри бўлади ва уларнинг гувоҳлиги мусулмоннинг зиддига ўтмайди.Зиммий – Ислом давлати соясида яшаётган ғайридин шахс. Агар мусулмон одам зиммий аёлга уйланаётган бўлса, икки зиммий эркакнинг гувоҳлигида қилинган никоҳ тўғри бўлади. Аммо кейинчалик мазкур эр хотиннинг орасида низо чиқиб қолса ва ишлари маҳкамада қўриладиган бўлса, зиммийларнинг мусулмоннинг зиддига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди.Агар вакил қилувчининг ўзи ҳозир бўлса, унинг вакили гувоҳ бўла олади. Шунингдек, балоғатга етган, ўзига бошқа одам валий қилинган қиз ҳозир бўлса, унинг валийи ҳам гувоҳ бўла олади.

Топ рейтинг www.uz Openstat