Ваалайкум ассалом! “Ҳидоя” китобида : “Бир киши бир аёлга “Бу ҳовлини маҳр қилиш эвазига” деб уйланса, ҳолбуки у ҳовли бировнинг мулки бўлса, никоҳ жоиз, маҳрга деб айтилингани ҳам дуруст. Сўнг қаралади, агар ҳовлининг эгаси ҳовлини беришга рози бўлса, хотинга ўша ҳовлини ўзи берилади. Агар эгаси рози бўлмаса, эр хотинига ўша ҳовлининг қийматини беради” дейилган. Сиз айтган ҳолатда ҳам 4 хонали ҳовлини маҳрга дегани дуруст бўлган, никоҳ ҳам боғланган. Ваҳоланки у 4 хоналик уй эрники эмас, отаники бўлган. Ота рози бўлса ўша уйни беради, агар рози бўлмаса(розим бўлмасликка ҳам ҳаққи бор, чунки у отанинг шахсий мулки), эр ўша 4 хонали уйни қийматини хотинга маҳр қилиб бериши зиммасига лозим бўлади. Хотин “Ўша отангни уйини нима қилиб бўлса ҳам олиб берасан” дейишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!