Ассалому алайкум! Бир танишим уйига домла чақириб уйини баракага ўқитиб юборди ва домла бир супурги ва тоғора олиб келишни буюрибди. Бу нарсалар танишимни уйида бир вақт тургандан сўнг домла уйига олиб бориб беришни сўрабди. Савол. Шунга ўхшаш нарсалар қилиш фойда берадими? Умуман уйга барака қайтишини истаб қандай «амаллар» бажарса бўлади?
Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиб, ортидан барака сўраб дуолар қилиш керак. Юқорида келтирилган ишларни қилишнинг ҳеч қандай ҳожати йўқ. Валлоҳу аълам!