Ассалому алайкум! Ёшим 17да намоз ўқиётганинга ярим йилдан ошди алҳамдулиллаҳ 2-3 кундан бари бетоб бўлиб қолдим тўғрироғи баданимга тошма тошиб кетти. Шундай бўлсам намозни ўқиб тўла тўкис адо қиляпман. Лекин тошмалармга сув теккизиш совуққа чиқиш мумкин эмас экан. Уйдагиларим 2-3 кун тўхтатиб тургин намозни Аллоҳ рухсат берган бетоблигингда намоз ўқимаслкка дедилар. Мен тўхтатгим келмаяпди. Ахир хар кун бенамоз 72 саждани инкор қилади. Мен 2 кун ўқимасам қазоларм кўпайп кетади. Аллоҳ шифо бергунча қазо қилиб ўқисам хам бўлаверадами?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳақиқатда сув теказиш зарар қилса ва буни ишончи мусулмон табиб айтган бўлса, ювиш мумкин бўлган жойларни ювинг мумкин бўлмаган жойларга масҳ тортинг. Шунда қазосини қилмайсиз. Валлоҳу аълам!