Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни бетаҳорат ушлаш

12:26 / 11.12.2020 | 1498

Ассалому алайкум! Қуръони бетаҳорат ушлаб бўлмайди деб билардим, лекин бир домла бўлади деб хужжат келтирди ва ишонарли хужатлар, тахорат билан ўқиш хақидаги хужатлар борми? 2. Телефондаги Қуръони ҳам бетахорат ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яман аҳлига бир мактуб ёзганлар ва уни Амр ибн Ҳазмдан юборганлар. Унда Қуръонни фақат таҳоратлилар ушлайди деб ёзганлар. Бу ҳадисни Асрам ва Дорақутнийлар ривоят қилганлар. Тўрттала имом ҳам таҳоратсиз киши Қуръонни ушламаслигига фатво берганлар.  

2). Қуръони каримни ҳам телефонни ҳам ғилофи бўлса таҳоратсиз ушлаш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat