- Ҳар бир намознинг вақти маълум соатда бошланиб, маълум соатда чиқади. Ўша икки вақтнинг ичида ўқилган намоз дуруст бўлади. Мисол учун ҳозир бизда Пешиннинг вақти соат бирда бошланиб, бешда тугайди. Шу икки муддатнинг ичида Пешин ёки Жумъа намози ўқилса бўлаверади.Шийъа мазҳабига келсак, бу масалани ўша ердаги сунний олимлардан сўранглар. Улар вазиятдан келиб чиқиб фатво берган бўладилар. Биз узоқдан туриб, хилоф қилиб қўймайлик.