Ассалому алайкум шайх жаноблари сизга қуйидаги тушни сўзлаб бермоқчиман ва сиздан шу туш ҳақида ўз фикрингизни билсам дегандим.
Хуллас бу воқеа 2007 йилнинг 27 январида бўлиб ўтди. Мен Жамшид Ҳусанович Аллоҳнинг иродаси ила ҳозирда АҚШда яшайман. Мен билан бирга 3 биродарим бор. Мен ҳар доим биродарларим билан бирга бомдод намозига масжидга чиқар эдик. Хуллас ўша тун кеч ётганлигим сабаб эрталаб бомдодга яқин ухлаб қолибман. Биродарларим ўзлари чиқиб кетишибди. Сўнг мен бомдодни ёлғиз ўзим уйда ўқидим. Ўқиб бўлгач икки соатдан сўнг йўлга, яъни бошқа шаҳарга кетишим лозим эди. Шу-шу 2 соат ухлаб олишга аҳд қилдим. Уйқуга кетдим, шу вақтгача 2 соат ичида бундай туш кўрмаган эдим... Хуллас тушим шундан иборат! Мен америкада ўз дўстларим билан бирга эдим. Сўнг яқин қариндош уруғларим шу жумладан ота онам ва укаларимни кўрдим. Улар билан анча гаплашиб қолдим, сўнг яна дўстларим олдига қайтдим. Қайтгач хонамизда қора илон юрганига кўзим тушди. Дўстларимдан бири илонни заҳрини олиб ўлдирди, сал ўтмай яна худди шундай қора илон пайдо бўлди уни ҳам даф қилдик, аммо даф қилганимиз сайин илонлар сони 8-9 тагача етди. Биз довдираб қолдик. Мени қўрқув босди шунда бир илон менга ташланди. Мен уни заҳрини чиқариб уни ҳам ўлдирдим. Шу дам орамиздаги биродарлардан бири ҳуфтон намозига азон айтишни бошлади. Ҳамма саф тортишга отланаётганда менга яна илон ташланди, бу гал унинг ранги рангли эди... Мен дўстимдан менга ёрдам беришини ва уни ўлдиришини ва кейин бирга жамоатга қўшилиб намоз ўқишимизни сўрадим, аммо дўстим сафга қўшилиб нима қўрқма ўлдир бўлди кейин тез бизга қўшил деди. Мен уни ўлдиргани қўлим бормай дераза томон улоқтирдим, аммо у кўча томон қандай учган бўлса яна ортига шундай ҳолда қайтди. Мен жойимда тошдай қотдим ва Аллоҳ номи билан сўрайманки сен мени чақмайсан дедим. Баланд овозда у эса «ҳа чақмайман» деди... Илонни тилга кирганини кўриб машаллаҳ дея кетма-кет калимайу шаҳодатни такрор ва такрор айтдим Ла илаҳа иллаллаҳу Муҳаммадан расулуллаҳ дедим шунда илон юзимнинг тўғрисига яқинлашиб йўқ Аллоҳ ягона эмас, Аллоҳ ва илоҳлар кўп деди. Мен эса яна йўқ, Аллоҳ ягона Аллоҳ Самад ва У Аҳаддир дедим. Илон эса такрор йўқ дея инкор этди. Мен яна йўқ Аллоҳ ягона деб калимани қайтаравердим... Шунда илон ҳа сен ҳақсан деди Аллоҳ ягона деди. Мен унда сени Аллоҳ юбордими десам, «ҳа» дея жавоб берди. Мен унга аввалги илонларни ҳам Аллоҳ юборганми десам ҳа деди. Унда гуноҳ иш қилдимми уларни ўлдириб деб сўрасам ... йўқ деди. Агар сен мени ҳам ўлдирганингда яна илон келарди деди. Сўнг ундан мен севган қизим ҳақида сўрадим. Менга хиёнат этган қизни айби ва жазоси нима десам, у тақдирга иймон келтирганмисан дея сўради. Мен Алҳамдуллилаҳ, ҳа деб жавоб бердим. Шунда у севган қизим бу менинг тақдирим эканлигини айтиб ўтди. Бу Аллоҳдан дегандек оҳангда мен ҳайрон ҳолда турган эдим, у менга бўлажак турмуш ўртоғининг овозини эшитасан дея мени ўзи томон чақирди, исмини ҳам айтиб ўтди. Аммо исми эсимда йўқ, лекин бир зумдан сўнг илон ғойиб бўлди....Мен у-бу томонга боқдим аммо илон йўқ эди. Сўнг жамоат тарқаб бўлгач ҳуфтон намозини ёлғиз ўқидим. Эй шайх жаноблари қани айтингчи бу тушнинг боиси нимадир Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин ва унинг марҳамату раҳматига эришиш сизу бизга насиб этсин...
Барчамиз Аллоҳ суйган қуллардан бўлишга ва жаннатда доҳил бўладиган амали солиҳлардан бўлишга насиби рўза айласин. Омин.
Бўлади.