Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтганлар тушга кириш

09:30 / 11.11.2017 | Muhammadi0441 | 5142

Ассалому алайкум! Устозлар, мани дўстим бор, отаси вафот этган. Ман дўстимни намозга чақирдим, Аллоҳ тавфиқ бериб ман билан бирга масжидга қатнашни бошлади. Бир куни тушимда дўстимни отасини кўрдим. У инсон ёнимга келиб сизга раҳмат деди. Саволим, ўлганларга шу каби хабарлар етказиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Етказилади. Аммо руҳлар ҳамма вақт ҳозиру-нозир, тирикларни кўриб туради деган эътиқод нотўғри.

عن أنس مرفوعاً: إن أعمالكم تعرض على أقاربكم وعشائركم من الأموات، فإن كان خيراً استبشروا به، وإن كان غير ذلك قالوا: اللهم لا تمتهم حتى تهديهم كما هديتنا رواه الإمام أحمد

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларни қиладиган амалларингизни вафот топган қариндош ва уруғларингизга кўрсатилинади. Агар яхши бўлса, улар бундан хурсанд бўладилар. Агар бошқа бўлса “Аллоҳим бизларни ҳидоят қилганингдек уларни ҳам ҳидоят қилмагунингча вафот топтирмагин” дейдилар” дедилар. Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat