Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қимор ўйини бўлаётган жойда туришлик

20:58 / 07.12.2022 | Nozimjon | 691

Ассалому алайкум! Биз синфдошлар йиғилиб гап еймиз. Маълум бир суммада кассамиз бор. Аввал бошида гапимизда ичкилик ва қимор авжида эъди. Кўп қаршилик қилганимиздан ичкиликни тўҳтатишди иймонлари саломат бўлсин. Фақат қиморни тўҳтатишмади 5-6 таси шунчаки ўйнаймиз шунча нарсани йиғиштирдик бу эрмакка ҳолос дейишади. Ҳар ҳолда яҳши томонга ўзгарганидан ҳурсандмиз. Шу йиғиладигон кассамизга қиморни ҳам пулини аралаштириб юбориши мумкин. Саволим шуки-биз қимор ўйнаётган жойда ўтиришимиз мумкинми ва кассага қиморни пулидан қўшиб берса буни олишимиз жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қимор ўйнашни дарҳол тўхтатинглар. Мажлисингизда бирорта ҳаром иш бўлишига йўл қўйманглар. Кассага қимордан топилган пулни бериб юришмасин. Бу ишни қилган кимса барчанинг луқмасини ҳаром қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat