Ассалому алайкум! Машина ҳайдайман, бир кун йўл четида ҳеч кимга ҳалақит бермасдан турган эдим. Йўл кенг. Велосипед ҳайдаб келаётган йигитни кўрдим. Машинамни кўрди, орқа тарафидан ўтиб кетади деб ўйладим. Ўтиб кетиш учун жой анча катта эди. Лекин велосипед ҳайдаб кетаётган йигит бошқа нарсага чалғиб, машинамнинг орқа қисмига бориб урилди. Бир устага кўрсатсам, тўғирлаш учун 500 000 сўм ҳаражат кетади деди. Бошқаси 400 000 сўм кетади деди. Мен у йигитдан 300 000 сўм олдим. Мободо, кетадиган ҳаражат 300 000 сўмдан кам бўлса, қолган суммани ўша йигитнинг ўзига қайтариб берайми ёки бирорта қийналган одамга бериб юборайми? Йигит эртага вилоятга кетишини айтди. Уни топа олмай қолишим мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Ортиқчасини олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!