Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввом халқ қандай билади

13:14 / 20.01.2021 | Абдурроҳман | 1382

Ассалому алайкум! Биламиз ҳозирда динимиз ҳар ҳил фирқаларга (бу нарсага фиқҳга ҳам боғлиқ) бўлиниб кетган бу ҳақида ҳадис ҳам бор. Қайси жамоатга қарасангиз ўзини ҳақлигини исботига Қуръон ва ҳадисдан далил олиб келади. Биз уларни нотўғри таъвилда айблаймиз. Ҳамма ўзи эътиқод қилаётганини тўғри дейди. Аввом халқ қандай билади ўзини ҳақ жамоатда эканини ёки қандай танлайди ҳақни?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналаридан бери устоз-шогирд бўлиб келаётган катта жамоани танлаш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида “Мени умматим залолатга жамланмайдилар” деганлар. Тўрт мазҳаб соҳибларининг ақийда ва фиқҳдаги тушунчаларининг тўғрилигига 1300 йилдан бери бутун уммат жамланган. Сиз ва омма халқимиз устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳни ақийдасини маҳкам ушланг. Чунки бу ақийда Абу Ҳанифа ва тўрт мазҳаб уламоларининг ақийдасидир. Уларнинг ақийдаси эса саҳобаларнинг ақийдасидир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ икки-уч устоз орқали Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга боғланадилар. Уларнинг ақийдаси тўғри эканлигига 1400 йилдан бери катта жамоа иттифоқ қилганлар. Уларнинг бу иттифоқ қилишлари кўр-кўрона бўлган эмас. Ҳаммалари оят ва ҳадисларни ўрганиб чиққанларида етиб борганлари бир жойдан чиқаверган. Қолган фирқалар эса бир чиқиб, бир йўқолиб узоғи билан 200 йил давом этиб йўқ бўлиб кетаверган. Сиёсат тақозо қилганда яна юзага олиб чиқилган ва мақсад хосил бўлгач четга сурилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat