Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу аллайҳи вассалам олдиларига бир саҳоба келиб чўрисини озод қилмоқчилигини айтади. Шунда пайғамбаримиз уни олдимга олиб кел дейдилар. Чўри келгандан сўнг пайғамбаримиз унга Аллоҳ қаерда деб сўрайдилар. Шунда у осмонда деб жавоб беради. Шунда пайғамбаримиз бунда иймон бор экан дейдилар деган ҳадис борми? Битаси буни Бухорий ривоят қилган дейди.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис Саҳиҳул Бухорийда йўқ. Бу ҳадисни тўлалигича ўрганиб чиққан уламолар Аллоҳни бир маконда жойлашганига далиллика ярамайди деганлар. Валлоҳу аълам!