Ассалому алайкум! 1-Аллоҳ таолони зикр қилганда таҳорат бўлиши шартми?
2-Зинодан сақловчи дуо борми?
3-Мен 24ёшимдан намозни бошладим,шу вақтга қадар ўқимаган намозларимни қазосини ўқишдан олдин қандай ният қиламан масалан бомдод пешин аср шом хуфтон қазоларини алоҳида ният қиламанми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бутун уммат Аллоҳ таолони зикр қилиш учун таҳорат шарт эмас дейди. Албатта ҳадисларда жунуб ва ҳайз кўрган аёл(бу нифос кўрган аёл ҳам киради) Қуръондан бирор нарса ўқилмайди дейилган. Бу ҳадисни имом Термизий ривоят қилганлар. Ҳадиснинг мутобаатлари ҳам бўлиб, жумҳур уни ҳужжатга далил бўла олади деганлар. Шунга фатво ҳам берилган.
2). Одамлар дуони ўзини таъсир қилувчи бир нарса деб ўйлашади. Ўшани ўқиб қўйилса гўёки натижаси нақд. Ундай эмас, ҳадисларда келган дуолар Аллоҳ таолодан қандай сўзлар билан сўралса Аллоҳдан сўраш одобини жойига қўйиш бўлишини таълими ҳолос. Сиз ҳам шу гуноҳдан сақлашини, акс ҳолда охиратда аламли азобга дучор бўлиб қоламан деб сидқидилдан мадад беришини сўраш керак. албатта зино иши тўғри келиб қолса кўнгил бўшли қилиб зинони қилиб қўймаслик керак. Сақланишга ҳиммат ҳам қилиш керак. ўша битта сақланиш Аллоҳнинг наздида қанчалик улуғ иш эканлигини мукофоти ҳам улуғлигини тасаввур қилиш керак.
3). Саволингиз такрорий. “Излаш хизмати”дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!