Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳали пулларга қурилган масжид

20:25 / 22.11.2020 | Heppi | 363

Ассалому алайкум! Сайтингизда бир саволга килган жавобингиз уйга толдирди, харом ва шубхали маблаг аралашган маблаглар билан курилган масжитда намоз укиш макрух дебсиз, ман Нурота туманиданман, уйимиз якинидаги масжит курилишида канака маблаглар аралашганидан анча хабардорман, масжитга маблаг ажратган корчаломларнинг купи сутхур ва куп инсонларни четга ювораман деб пулларини еган бойваччалар ажратган харом пуллар эвазига курилди, узи умуман хозирги кунда манаман деган масжит курилишида шубхали ва харом пуллар аралашади чунки масжитлар роса хашаматли ва чакана маблаг кетмайди, факат биз буни билмасликка оламиз ёки ишбоши эшонлару дин мулозимлари бунга катта эьтибор килишмайди, демак мен намозни уйда укишим керакми энди? Билиб туриб холатни бошка узокрок масжитга катнийми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа иложингиз бўлмаганидан кейин чиқиб ўқийверинг. Уйда қасддан ёлғиз ўқисангиз гуноҳи ундан ҳам ёмон бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat