Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадислар ҳақида саволларим

00:00 / 08.01.2009 | eski savollar | 1028
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲУ!Муҳтарам устоз! Сизга саволлар ила мурожаат қилишга изн бергайсиз: 1. "Ҳадис ва Хаёт" туркумидаги "Зикр, дуо, истигфор ва тавба" китобида "Ихлос" сурасининг фазилатлари ҳақидаги ҳадислар келтирилган. Бир ҳадисда (узр уни тўла келтиролмадим). Пайғамбаримиз :саw сахобаларини сафарга жунатаётиб, унга бир кишини бошлиқ қилиб юборадилар. У киши сафарда имом бўлиб, факат "Ихлос" сурасини қироат қилади. Сафардан қайтишгач бу ҳақда Расули акрам :саw га айтишганида, "Сурангларчи нимага шундоқ қилибди" дейдилар. Шунда ҳалиги киши "Мен шу сурани ўқишни яхши кўраман" деб жавоб берибди. Расули акрам :саw "Унга айтинглар, Аллоҳ ҳам уни яхши кўради" дедилар.Устоз ҳадисдаги сафарда ўқилган намоздан мурод фарз намозларими ёки нафл намозларими? Умуман олганда киши ўзи яхши кўриб, кўп ўқийдиган сураларини намозга тайинлаб ўқиса бўладими? Фиқҳ китобларида намозга сурани тайин қилиш макрух, дейилган. Юқоридаги ҳадисни шарҳлаб, ойдинлик киритиб берсангиз.2. Яна шу китобда "Лаа илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйий ва йумийту ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр" калимасини шом намозидан кейин ўқиш жуда ҳам савобли эканлиги ва унинг фазилатлари айтилган. Бу калималарни 10 маротаба шом намозини ўқиб бўлиш биланок ўқилади, дейилган. Устоз шароит тақозоси билан шом намозидан кейин ўқишга имкон бўлмаса, туриб кетгандан кейин ҳам 10 маротаба ўқиб қўйса ҳадисдаги фазилатлардан умид қилса бўладими? 3. Ғафур Ғулом нашриёти томонидан 1994 йилда Муҳаммад Амийн таҳрири остида нашр этилган "Ҳадиси Усфурий" (муаллифи Муҳаммад ибн Абу Бакр (Лохурий) китобида қирқта ҳадис келтирилган, уларга ҳикоятлар асосида шарҳлар ҳам берилган. Устоз мазкур китобдаги ҳадисларни ёд олиб, ўқиб, амал қилса бўладими? Улардаги ҳадислардан намуна келтираман: "Кимда ким "Лаа илааҳа иллаллоҳ" калимасини айтса, унинг тўрт минг гунохи кабираси тўкилур""Ким Жума намозига юриб борса, унинг ҳар қадамига 20 йиллик намоз савоби берилади, жумадан фориғ бўлганида унга 200 йиллик намоз савоби ёзилади".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Имом Бухорий Ойша онамиздан ривоят қиладилар:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини топшириқ билан бир гуруҳ қуролли кишиларга бошлиқ қилиб юбордилар. У биродарларига имом бўлиб, қачон намоз ўқишса, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқийверибди. Қайтиб келганларида буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишган экан, у киши: «Сўранглар-чи нима учун шундоқ қилибди?» дебдилар. Сўрашса, у киши:«Чунки бу сура Роҳманнинг сифати ва мен уни ўқишни яхши кўраман», дебди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга, Аллоҳ сени яхши кўради, деб хабар беринглар», дебдилар.Бу масалада фиқҳ китобларида келган гапга амал қилинади. Чунки ҳадис маълум шахс, макон ёки замонга боғлиқ бўлиши мумкин. Фақиҳлар бу боралаги барча ҳадисларни ўрганиб, таҳлил қилиб туриб кейин хулосасини айтадилар.2. - Албатта!3. - Бу каби ҳадисларни билмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat