- Улар бундан бошқа гапларни ҳам айтадилар. Лекин ҳар кимнинг, ҳар бир гапига қараб иш юритишнинг имкони йўқ. Беайб Аллоҳ таолонинг Ўзи. Маъсум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Қолганларнинг хатолари бўлиши ҳақиқат. Мен сиз келтирган гапларга раддия қилиш ниятида эмасман. Шайх Қарзовийга бундан катта ва даҳшатли ҳужумлар ҳам кўп қилинган, қилинмоқда ва бундан кейин ҳам қилинса керак. У одамнинг ўзи ҳам буларни билади ва кези келганда жавобини берган ва берса ҳам керак.